ТАЖНИС САНЪАТИ ИНТЕРАКТИВ ЎҚИТИШ ВОСИТАСИ СИФАТИДА Саидмурод Холбеков Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти Аннотация: Мазкур мақолада мумтоз асарлардаги тажнис санъати воситасидан фойдаланиб дарсларни ташкил этишнинг интерактив ўқитиш самарадорлиги таҳлил қилинган. Калит сўзлар: қофия, равий, шеър техникаси, тажниси хаттий, интерактив методлар. TAJNIS ART INTERACTIVE QUALITY AS A MEANS Saidmurod Kholbekov Chirchik State Pedagogical Institute of Tashkent Region Abstract: This article analyzes the effectiveness of interactive teaching in the organization of lessons using the technical means of classical works. Key words: rhyme, poetic technique, written technique, interactive methods. Мумтоз адабиётни ўқитишда тажнис санъатини таҳлил қилиш қандай критерийлар асосида олиб борилади, мазкур воситанинг таъсирчанлиги қай даражада? Адабиёт дарсларини ташкил этиш жараёнидаги изланишларимиз ана шу ҳақда. Мумтоз адибларимиз асарларидаги ўзига хосликларга эришишда ҳеч кимнинг хаёлига келмаган йўлларидан юрганлар ва ажойиб натижаларга эришганлар. Масалан, шеърий сатрларини ажиб ва ғариб бадиият унсурлари билан безаганлар. Айниқса, қофия борасидаги изланишларини баҳолаш амри маҳол, бўлиб ҳам қофия жиҳатидан унинг тажнисли турининг қўлланилиши унинг маҳорат самараси эканлигидан далолат беради. Бу ҳақда гапиришдан олдин Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида Атойининг Ул санамким, су(в) яқосинда паритек ўлтурур, Ғояти нозуклигидин су(в) билан ютса бўлур, – байтини таҳлил қилатуриб, “Қофиясида айбғинаси бор. Аммо мавлоно кўп туркона айтур эрди. Қофия эҳтиёжиға муқайяд эрмас эрди” деб ёзади. "Science and Education" Scientific Journal October 2020 / Volume 1 Issue 7 www.openscience.uz 415